Home ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР

                       Ўзбекистон давлат жахон тиллари университети инглиз тили 2- факультети қошидаги “Young Researchers” талабалар илмий кенгаши Канаданинг Торонто Таьлим ва Трейнинг маркази билан ҳамкорликда, мақола ёзишнинг назарий асослари мавзусида онлайн семенар трейнинг ўтказди. Тадбир аввалида инглиз тили 2-факультети декани П. Оманов, инглиз тили амалий фанлар кафедраси ўқитувчиси (PhD) Х. Самигова , факультет илмий ишлар бўйича декан муовини Р.Норқуловлар сўзга чиқиб, бугунги тадбирнинг мазмун моҳияти ва аҳамиятини талаба-ёшларга таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг Канаданинг Торонто Таьлим ва Трейнинг маркази ўқитувчиси Исомухаммедова Н. (PhD) онлайн семинар дарсини олиб борди. Дарс давомида талабаларга мақола ёзишнинг назарий асослари ҳақида жуда кўплаб маьлумолар бериб, ўзининг дарсини кўргазмали чиқиш орқали тушунтирди. Онлайн семинар дарси Торонто вақти билан тунги 23:00 да Тошкент вақти билан кундузги 10:00 да интернет тармоғи орқали тўғридан тўғри дарс олиб борилди. Исомухаммедова Нодира (PhD) томонидан тақдим этилган тақдимот талабаларда чуқур таасурот ва илмий соҳага қизиқиш уйғотди. Тадбир якунида устоз-мураббийлар, талабалар ва эркин тингловчилар мақола ёзишнинг назарий асослари ҳақидаги ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.