Home FAKULTET HAQIDA

FAKULTET HAQIDA

Факультет тарихи

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.Каримовнинг 2012 йил 10 декабрдаги №1875-сонли “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ва 2013 йил 23 майдаги №1971 сонли “Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ Биринчи ва Иккинчи инглиз филологияси факультетлари негизида Инглиз тили биринчи, иккинчи, учинчи факультетлари ташкил топди.
Ҳозирда факультетда 4 та мутахассислик кафедралари ва 3 та номутахассислик кафедралари мавжуд бўлиб, уларда 80 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар фаолият юритиб келмоқда.

Факультет тасарруфидаги кафедралар

Инглиз тили амалий фанлар №2 кафедраси
Инглиз тилининг интеграллашган курси №2 кафедраси
Инглиз тили назарий аспектлари №2 кафедраси
Инглиз тилини ўқитиш методикаси №2 кафедраси

Ўқув ишлари

Факультетда 1925 нафар талаба таҳсил олмоқда. Инглиз тили амалий фанлар №2 кафедрасида асосий штатда 27 нафар, шундан 1 нафар филология фанлари бўйича DSc, 1 нафар ф.ф.н. доцент, 2 нафар катта ўқитувчи ва 24 нафар ўқитувчи, 21 нафар ўриндош ўқитувчилар фаолият юритади.
Инглиз тилининг интеграллашган курси №2 кафедрасида филология фанлари бўйича 2 нафар PhD, 2 нафар катта ўқитувчи ва 22 нафар ўқитувчи фаолият юритади.
Инглиз тили назарий аспектлари №2 кафедрасида 2 нафар ф.ф.н. доwент, 3 нафар катта ўқитувчи ва 19 нафар ўқитувчи фаолият юритади.
Инглиз тилини ўқитиш методикаси №2 кафедраси 2 нафар п.ф.д. профессор, 3 нафар ф.ф.н. доцент, 2 нафар катта ўқитувчи ва 13 нафар ўқитувчи фаолият юритади.
Факультетда “5111400-Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили)” йўналиши бўйича талабаларга сабоқ берилмоқда.
Ҳозирда факультетда талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида “Reach Perfection” лойиҳаси ташкил қилинган. Ушбу лойиҳага 1200 нафардан ортиқ талаба аъзо бўлган. Талабалар учун 10 дан ортиқ чет тиллари бепул ўргатилиши йўлга қўйилган. Америкалик мутахассис John Simpson ҳамкорлик (Fellowship exchange programm) шартномасига кўра ўқув жараёнига жалб этилган. Факультетдаги барча курслар бўйича 10 та гуруҳда Writing модули бўйича талабаларга дарс бериб келмоқда, бундан ташқари америкалик волонтёр ўқитувчилар томонидан “Reach Perfection” лойиҳаси доирасида “Speaking Club” номли тўгарак фаолият юритади.
Факультетда “English club for sofemores”, “Speaking club”, “Speaking Club “A” Level”, “Speaking Club “B” Level”, “Debate club”, “Reader’s club”, “Video club”,“Ораста қизлар”, “Ёш талант”, “Интеллект”, “Нутқ маданияти”, “Сўзлашув” аспектлари, “Экология мактаби”, “Ўзбек тили жонкуярлари” каби тўгараклар ташкил қилинган. Бундан ташқари, ТТЖларда истиқомат қилувчи талабаларга алоҳида спорт, тил ўрганиш ва чеварчилик йўналишлари бўйича турли хил тўгараклар фаолият юритмоқда.

Илмий ишлар

Факультетда мунтазам равишда илмий анжуманлар семинарлар ўтказилиб борилади ва бунда профессор-ўқитувчиларимиз ўзларининг илмий ишлари билан фаол иштирок этиб боришади. Жумладан ҳозирда профессор-ўқитувчилар томонидан 120 та илмий мақола, 88 та тезис ва 5 та ўқув қўлланма ёзилди ва 26 та илмий мақола нашрга тайёрланди. Факулmтет илмий ишлари режасига мувофиқ кафедраларда мунтазам равишда илмий анжуман ва семинарлар ўтказилади. Мутахассислик кафедраларида 17 та нафар мустақил изланувчилар фаолият олиб бормоқда.
Иқтидорли талабалар билан ишлаш тизимли йўлга қўйилган. Уларнинг бадиий ҳикоя ва шеърият таржимаси билан шуғулланиш, сўзлашув амалиётини ривожлантириш, илмий–публицистик услубда мақолалар ёзиш каби қобилиятларини ўстириш бўйича мулоқотлар ташкил этилади. Саралаб олинган талабалар иқтидори ва интилишига кўра тўгаракларга жалб қилиниб, қизиққан мавзулари бўйича илмий раҳбарлар бириктирилади.

Маънавий-маърифий ишлар

Факультетда талабаларнинг сиёсий ва ҳуқуқий саводхонликларини янада ошириш, шу билан бирга, мамлакатимизда юз бераётган сиёсий-ижтимоий жараёнларни талаба-ёшлар онгига сингдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг нутқлари, республика давлат арбобларининг интервьюлари ҳамда хорижий мамлакатларда рўй бераётган турли воқеа-ҳодисалар ҳақида батафсил маълумотлар университет “Ёшлар билан ишлаш” бўлими билан ҳамкорликда профессор-ўқитувчиларимиз томонидан “Ахборот ва мураббийлик соатларида мунтазам ёритиб борилади. Хусусан, талабалар онгига миллий истиқлол ғоясини сингдириш, мамлакатимизда маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятини тўғри тушунтириш, талабалар орасида атрофлича муҳокама қилиш мақсадида ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.
Факультетда олдиндан ишлаб чиқилган режа асосида ўзбек халқи тарихида ёрқин из қолдирган ижодкорлар, давлат арбоблари, саркардаларнинг таваллуд куни муносабати билан байрам тантаналари уюштирилади. Ватанимиз тарихидаги қутлуғ саналар муносабати билан ҳам тадбирлар амалга оширилади. Факултет талабалари институт, туман, шаҳар, республика, халқаро миқёсдаги ёки олий ўқув юртлари ўртасида маънавий-маърифий кўрик танловларда фаол қатнашиб муносиб ўринларни эгаллаб келмоқда. Ҳар йили университет миқёсида ўтказилган футбол бўйича «Ректор кубоги», “Декан кубоги” мусобақаларида ўқитувчилар ва талабаларимиз факультет терма жамоалари таркибида қатнашиб яхши натижалар кўрсатишмоқда.
Факультетининг ҳамкор ташкилот ва муассасалари:

Буюк Британия, Лондон Метрополитан Университети

Буюк Британия, Норwич университети

АҚШ, Канаданинг Торонто таълим ва маданият маркази

АҚШ, Вашингтон университети

АҚШ, Виржиния халқаро университети ва бошқалар

Uskunalar paneliga o'tish